Гундўған: «Мағлубиятни қандай тушунтиришни билмайман»
Пайшанба, 01 Апрел
4596

Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Илкай Гундўған ЖЧ-2022 саралаши 3-тури доирасида Шимолий Македониядан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Буни қадай тушунтиришни билмайман. Рақибни менсимаслик керак эмаслигини билардик ва бу борада хато қилдик, деб ўйламайман. Вазиятлардан фойдаланиш борасида ишлашимиз керак, акс ҳолда муаммо ҳал этилмайди», – дея Гундўғаннинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти. 

Маълумот ўрнида, Германия миллий жамоаси гуруҳда Арманистон (9) ва Шимолий Македониядан (6) сўнг 6 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар