Игорь Сергеев — «Актобе»нинг март ойидаги энг яхши ўйинчиси
Чоршанба, 31 Март
3309

«Актобе» ҳужумчиси Игорь Сергеев жамоанинг март ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. 

Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси 29,3% овоз билан 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринлардан франциялик яримҳимоячи Тонго Думбия (26,82%) ва клуб тарбияланувчиси Алишер Ажимов (12,1%) ўрин олди. 

Маълумот учун, Сергеев март ойида қозоғистонликлар сафида 2та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар