O'zbek Ўзбекча
Абрамов тактикада ютқазди, мухлислар жамоа кучига шубҳа билдира бошлади. Ироқ Тошкентда қандай зафар қучди?
Сешанба, 30 Март
5640

Ўзбекистон миллий жамоаси узоқ муддатли танаффусдан кейин яна йиғин ташкил этди ва Ироққа қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Абрамов Ганага қарши ўйин ҳам фойдали бўлгани ҳақида ҳар қанча гапирмасин барибир бу йиғиндаги асосий рақиб Ироқ эди.

Биринчидан, Гананинг асосий жамоаси эмас, Б жамоаси ўйнади ва бу ўйин асосан наманганлик мухлислар учун байрам вазифасини ўтади. Иккинчидан, Ироқ худди Ўзбекистон каби Осиёда ЖЧ-2022 йўлланмаси учун курашаётган, Абрамов жамоаси билан тенг кучли рақиб. Шу сабаб футболчиларда Ганага қарши ўйинда сезилмаган ҳаёжон Ироққа қарши баҳсда кўзга ташланди.

Ироқ, умуман, араб жамоалари билан ўйинларда Ўзбекистон ёки жуда аламли тарзда ёки битта гол ўтказиб мағлуб бўлади. Ироққа қарши ўйинда иккинчи сценарий кузатилди. Биргина хатодан кейин ироқликлар гол уришди ва Ўзбекистон ҳисобни тенглаштира олмади. Ўйин шунчалик асабий кечдики, бу ўртоқлик ўйини эмас, ЖЧ саралаши деб ўйлаши мумкин кўрганлар. Вадим Абрамовнинг айтишича, ўйинда Ироқ мураббийига тактик жиҳатдан мағлуб бўлган. Абрамов миллий жамоанинг бор кучи саралаш ўйинларда кўринишини ҳам айтди.

Ўйиндан кейин мухлислар Ўзбекистон миллий жамоасининг ҳолатига ва кучига шубҳа билдира бошлади. Чунки Ироқ олдида жамоа имконсиздек кўринди. Ваҳоланки жамоанинг аксар асосий таркиб футболчилари майдонда эди. Аслида ўртоқлик ўйинидаги натижага эътибор қилмаслик керак дейилади, лекин мухлислар Осиёнинг энг яхшиларидан бўлган Ироққа қарши ўйинда ҳеч нарса қила олмаган жамоа келажагига билдиришга ҳақли...

Tribuna.uz фотомухбири ўйинни стадиондан кузатди ва қуйида ўйиндан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Маъруфжон Асқаров олган суратлар

Ўхшаш янгиликлар