O'zbek Ўзбекча
Луис Энрике: «Косово билан ўйиндан хавотирдаман»
Душанба, 29 Март
3723

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ЖЧ-2022 саралаши 2-тури доирасида Грузияга (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Косово билан ўйиндан хавотирдаман. Агар бизга сифатли ўйин, аниқлик, нозиклик ва тетиклик етишмаса, бугунги баҳсдагидек қийин бўлади. Аммо Испания жаҳон чемпионатига чиқиши керак, бошқа вариантни кўриб чиқмаймиз.

Рақиблар бизга осонликча очко бермасликларини кўрдик. Жаҳон чемпионатида чоракфиналда ўйнаган Швейцария, Украина ва Германия билан эмас, мундиалда қатнашмаган жамоаларга қарши қийналяпмиз. Шунинг учун кейинги баҳс ташвишга солмоқда.

Биринчи бўлимда бизга жасорат етишмади. Иккинчи бўлимда кўпроқ имкониятлар яратдик, бу рақибнинг чарчаши натижаси эди. Якунда Ольмо гол урди, бу жуда зўр. Косовога қарши ўйин ҳам худди шундай оғир бўлади, деб ўйлайман», – дея Энрикенинг сўзларини келтиради Маrcа.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар