«Ливерпуль» яримҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум ёзда жамоасини ўзгартиришга яқин.
Daily Mail'нинг ёзишича, клуб раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Юрген Клопп ёзда шартномаси якунланиб, «Барселона»га ўтиши кутилаётган нидерландиялик футболчига ўринбосар қидиришмоқда.
Ҳозирда мерсисайдликлар рўйхатида 3 нафар яримҳимоячи бор: Аарон Рэмзи («Ювентус»), Ив Биссума («Брайтон») ва Уссам Ауар («Лион»).
Аммо бу футболчилар билан битим имзолашда муаммолар бўлиши мумкин. Рэмзи кўп жароҳат олади ва унинг маоши юқори, Биссумага «Лестер» ва «Арсенал» ҳам даъвогарлик қилмоқда, Ауар эса қиммат нарх – 65 млн фунтга баҳоланмоқда.