Суперлига март ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи номига даъвогарлар эълон қилинди
Шанба, 27 Март
2620

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой якунида Суперлиганинг энг яхши мураббийи ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голини аниқлаб келмоқда, дея хабар бермоқда ташкилот расмий сайти.

Ортда қолаётган март ойида Суперлигада дастлабки 3та тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишга эришди.

Март ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар:

Питер Хюистра (“Пахтакор”) – 3 ўйин, 3 ғалаба

Улуғбек Бақоев (“Сўғдиёна”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг

Бахтиёр Ашурматов (“Қўқон-1912”) – 3 ўйин, 1 ғалаба, 2 дуранг

Ҳамиджон Актамов (“Қизилқум”) – 3 ўйин, 1 ғалаба, 2 дуранг

Виктор Жалилов (“Навбаҳор”) – 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг

Март ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар:

Сардор Рашидов (“Пахтакор”) – 3 ўйин, 2 гол, 1 ассист

Шохруз Норхонов (“Сўғдиёна”) – 3 ўйин, 2 гол

Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”) – 3 ўйин, 2 гол

Ширинбой Абдуллаев (“Сўғдиёна”) – 3 ўйин, 2 қуруқ ўйин

Иброҳимхалил Йўлдошев (“Пахтакор”) – 3 ўйин, 2 гол

Элвин Фортес (ОКМК) – 3 ўйин, 2 гол

Игнатий Нестеров (“Қизилқум”) – 3 ўйин, 2 қуруқ ўйин

Ойбек Бозоров (“Насаф”) – 3 ўйин

Азиз Турғунбоев (“Пахтакор”) – 3 ўйин, 1 гол, 1 ассист.

Март ойининг энг чиройли голига номзодлар:

Иброҳимхалил Йўлдошев (“Насаф” – “Пахтакор” учрашувида)

Элвин Фортес (ОКМК – “Локомотив”)

Шаҳзодбек Нурматов (“Металлург” – “Бунёдкор”)

Дониёр Исмоилов (“Андижон” – “Сурхон”)

Сардор Рашидов (“Пахтакор” – “Машъал”)

Жавоҳир Сидиқов (“Турон” – “Локомотив”)

Даян Поньевич (“Турон” – “Локомотив”).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар