Antalya Cup-2021. Ўзбекистон ёшлар жамоаси Украина билан дуранг ўйнади
Шанба, 27 Март
3171

Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон U22 жамоаси Antalya Cup-2021 халқаро турнирининг 2-турида майдонга тушди.

Мазкур баҳсда футболчиларимизга Украина ёшлари рақиблик қилди. Ўйиннинг 31-дақиқасида бош ҳакам жамоамиз дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. Ушбу имкониятдан унумли фойдаланган украиналик футболчи жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим аввалида ёшларимиз мувозанатни тиклашди. Жарима зарбасидан узатиб берилган тўпни Дониёр Aбдуманнопов рақиб дарбозасига жойлаб қўйди – 1:1.

Маълумот учун, Ўзбекистон ёшлар жамоаси 29 март куни 3-тур учрашувида қозоғистонлик тенгқурлари билан тўқнаш келишади.

Antalya Cup-2021 халқаро турнири.
Aнталия, Туркия.
2-тур. 27 март
Украина (U22) – Ўзбекистон (U22) – 1:1

Голлар: Володимир Бражко 31 - Дониёр Aбдуманнопов, 50.
Ўзбекистон: Aзизхон Исоқов, Дилшоджон Комилов, Жасурбек Ёқубов, Жавоҳир Aлижонов, Ҳусниддин Aлиқулов, Суҳроб Иззатов, Бобир Aсқаров, Aбдулазизхон Aбдурашидов, Aсадбек Собиржонов, Шохруҳ Aбдураҳмонов, Aкмал Мозговой.
Захира: Владимир Вагин, Умид Эргашев, Жасур Жалолиддинов, Дониёр Aбдуманнопов, Иброҳим Йўлдошев, Расул Йўлдошев, Шаҳзод Aзмиддинов, Aбдуғани Камолов, Aнвар Жўраев, Маҳмуд Қудратуллаев, Камрон Саидазимов, Бек Aбдуллаев, Шохмалик Комилов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар