Рамос миллий жамоалар миқёсидаги баҳслар сони бўйича 2-ўринга чиқиб олди. Рекордгача 5та ўйин қолди
Жума, 26 Март
6556

Испания миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида 1-турда Греция (1:1) билан дуранг ўйнади.

Мезбонлар сафида ҳимоячи Серхио Рамос «қизил фурия»даги 179-ўйинини ўтказиб, миллий жамоалар миқёсидаги баҳслар сони бўйича 3-ўринда турган қувайтлик Бадр ал-Мутвани ортда қолдирди ва 2-поғонадаги уммонлик Аҳмад Муборакка етиб олди.

Энди 34 ёшли испанияликни рекорддан 5та беллашув ажратиб турибди. Рейтингни 184та ўйин билан Миср миллий жамоаси собиқ аъзоси Аҳмад Ҳассан бошқариб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар