Киммих ЕЧЛ ҳақида: «5 йил ичида 4 бор ғолиб бўлган «Реал» – тақлид учун намуна»
Жума, 26 Март
4567

«Бавария» яримҳимоячиси Йозуа Киммих Чемпионлар Лигаси ҳақида фикр билдирди.

«Болалигимда Чемпионлар Лигасида бир марта ғалаба қозонсам ҳам, хурсанд бўлишимни айтардим. Аммо ҳозир ундай эмас. Бу турнирда бир бор ғолиб бўлганингизда, буни яна такрорлашни хоҳлайсиз. Биз совринни шунчаки омад туфайли қўлга киритмаганимизни исботламоқчимиз. 

Бизнинг намуна – 5 йил ичида 4 бор ғолиб бўлган «Реал». Совринларга очлик ва ғалабалар – асосий мақсадимиз. Бизда ҳар йили Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун курашиш имконияти мавжуд. Ғалаба стадиондаги мухлислар билан янада таъсирлироқ бўларди», – дея Киммихнинг сўзларини келтиради Bayern Germany. 

Эслатиб ўтамиз, Мюнхен клуби турнирнинг амалдаги ғолиби саналади. Жамоа бу мавсумда чоракфиналда «ПСЖ» билан тўқнаш келади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар