Яримҳимоячи Александр Зинченко ЖЧ-2022 саралаши доирасида Францияга (1:1) қарши баҳсда қатнашди.
«Манчестер Сити» хавбеки 24 ёшу 98 кунлигида Украина миллий жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. Натижада у расмий ўйинлар доирасида Украинанинг энг ёш сардорига айланди.
Зинченко бу кўрсаткич борасида 2004 йили 25 ёшлигида сардор бўлган собиқ яримҳимоячи Анатолий Тимошукнинг рекордини янгилади.