O'zbek Ўзбекча
Вейналдум «Барселона» билан келишувга эришган
Якшанба, 21 Март
6440

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум ёзда клубни тарк этиши ойдинлашган.

The Sunday Times нашри хабарига кўра, нидерландиялик футболчи ливерпулликлар билан ёзда ниҳоясига етадиган амалдаги шартномасини узайтирмайди ва июль ойида «Барселона»га ўтади. 

Вейналдум Каталония клубига эркин агент сифатида бориб қўшилади. Қайд этилишича, Жоржиньо бу борада бош мураббий Роналд Куман ва клуб янги президенти Жоан Лапорта билан оғзаки келишувга эришган.

Маълумот учун, 30 ёшли яримҳимоячи жорий мавсум «Ливерпуль» сафида жами 37 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар