Зидан: «Модрич ва Кроос – феноменал таянч яримҳимоячилар жуфтлиги. Луканинг 35 ёшда эканлиги майдонда сезилмайди»
Чоршанба, 17 Март
3037

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ 1/8 финали доирасида «Аталанта»га (3:1, биринчи ўйин – 1:0) қарши жавоб баҳсидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Футболчиларни табриклайман, чунки улар жуда катта жисмоний куч талаб қилинадиган жамоага қарши бошидан охиригача ажойиб ҳаракат қилишди. Яхши ҳимояланиш ва тўпни бошқариш борасида ишончли ўйин ўтказдик, деб ўйлайман. Ўйлашимча, рақибда деярли имконият бўлмади. Фақат Сапата бир бор яккама-якка вазиятга чиқди. Улар одатда кўплаб голли вазиятлар яратишади ва бугун бунга имкон бермадик. Ҳимоядаги ажойиб ўйинимиз ёқимли ҳиссиётлар беради.

Лука Модрич ва Тони Кроос – феноменал таянч яримҳимоячилар жуфтлиги. Лука ҳақида гапирадиган бўлсам… У 35 ёшда, аммо майдонда бундай кўринмайди. 

Винисиусдан мамнунман, чунки у пенальти ишлади. Унинг тезлиги билан ҳар қандай ҳимояга муаммо туғдириш мумкин. Бу – жуда муҳим. 

Асенсио ишлашда давом этмоқда. У захирадан ўйинга тушди ва гол урди. Бу унинг учун ҳам, биз учун ҳам жуда яхши», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Маrca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар