O'zbek Ўзбекча
«Андижон» «Бобур арена»даги илк ўйинда ғалаба қозонди, Дониёр Исмоилов супер гол урди. Турнинг энг кўп мухлис йиғган ўйинидан фоторепортаж
Чоршанба, 17 Март
3858

Суперлигада иккинчи тур ўйинлари якунланди. Бу турда яна бир жамоа мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. «Андижон» янги ном олган стадиони «Бобур арена»даги илк учрашувда «Сурхон»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўтган мавсумни «Турон»да ўтказган Дониёр Исмоилов жарима зарбасидан супер гол урди. Тўғриси, Ўзбекистон чемпионатларида бунақа голлар ҳар куни ҳам урилавермайди.

Ўз вақтида Ўзбекистон ёшлар жамоасида ишлаган Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги «Андижон» мазмунли ўйин кўрсатди. Учрашув кескин курашларга бой бўлгани учун бош ҳакам Вадим Агишев 6 футболчига сариқ карточка кўрсатди.

Шу куни стадионга 13 800 мухлис ташриф буюрди. Андижонда жамоа яхши ўйнаб турса, мухлислар стадионни тўлдириши муаммо бўлмаслиги исботланган ҳолат. Шу куни Андижонда Суперлига жорий мавсумидаги мухлислар ташрифи бўйича иккинчи энг яхни натижа қайд этилди. Биринчи турдаги «Навбаҳор»нинг Наманганда ўтган «Сўғдиёна»га қарши ўйинини 18 мингга яқин мухлис стадиондан кузатганди.

Tribuna.uz мухбирлари ўйинни стадиондан кузатишди. Қуйида ўйиндан тайёрланган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Элмурод Эрматов ва Жаҳонгир Маҳмудов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар