Нуну Эшпириту Руи Патрисиунинг аҳволи ҳақида маълумот берди
Сешанба, 16 Март
9396

«Вулверҳэмптон» бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту АПЛнинг 28-туридан ўрин олган «Ливерпуль»га (0:1) қарши баҳсда жиддий жароҳат олиб, шифокорлар ёрдами билан майдонни тарк этган дарвозабон Руи Патрисиунинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

«Бизда янги маълумотлар бор: у яхши. У нима бўлганини эслаб, ҳамма нарсани тушунмоқда. Шифокорлар ҳаммаси яхши эканлигини айтишди. 

Патрисиу Коуди билан тўқнашиб кетди. Ҳимоячимиз унинг бошига урилиб кетди. Биз гаплашдик. У тезда тузалиб кетади», – дея Сантунинг сўзларини келтиради ВВС.

Эслатиб ўтамиз, баҳснинг 86-дақиқасида, «Ливерпуль»нинг хавфли ҳужуми пайтида «Вулверҳэмптон» посбони Руи Патрисиу жамоадоши Конор Коуди билан тўқнашиб, бошидан жиддий жароҳатланди. Уни шифокорлар замбилда майдондан олиб чиқиб кетишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар