Гвардиола интервьюсида Зинченкога танбеҳ берди
Сешанба, 16 Март
8358

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа яримҳимоячиси Александр Зинченконинг сўзларига изоҳ берди. 

Аввалроқ украиналик футболчи «шаҳарликлар» ушбу мавсумда 4та соврин (АПЛ, Лига Кубоги, Англия Кубоги, ЕЧЛ) ютишлари мумкинлигини таъкидлаганди. 

«Зинченкодан каттаман. Менда кўпроқ тажриба бор ва унинг фикрларига қўшилмайман. 

Александр фақат «Боруссия» Мёнхенгладбахга қарши баҳсда яхши ўйнаш ва чоракфиналга чиқиш ҳақида ўйлаши керак. 

Илгари Англияда ҳеч бир клуб бир мавсумда 4та совринни қўлга киритмаган. Менимча, бунақа натижа ҳеч қачон бўлмайди», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти. 

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» бугун, 16 март куни Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида «Боруссия» М билан тўқнаш келади. Дастлабки баҳсда инглиз клуби 2:0 ҳисобида устун келган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар