Пеле Роналдуга: «Сенга қойил қоламан. Рекордимни янгилаганинг билан табриклайман»
Душанба, 15 Март
7934

Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Пеле «Ювентус» форварди Криштиану Роналдуни расмий ўйинлардаги голлар сони бўйича рекордни янгилагани билан табриклади.

«Криштиану, ҳаёт – бу парвоз. Ҳар кимнинг ўз саёҳати бор. Сенинг саёҳатинг нақадар ажойиб! Сенга қойил қоламан. Ҳеч кимга сир эмаски, ўйинларингни томоша қилишни яхши кўраман.

Расмий баҳслардаги голлар сони бўйича рекордимни янгилаганинг билан табриклайман. Ягона афсусим – бугун сени қучоқлай олмаяпман. Аммо ушбу фотосуратни кўп йиллардан бери давом этиб келаётган дўстлигимиз рамзи сифатида сенинг шарафингга қолдираман», – деб ёзади Пеле «инстаграм»даги саҳифасида. 

Эслатиб ўтамиз, Роналду А Cериянинг 27-туридан ўрин олган «Кальяри»га (3:1) қарши ўйиндан ҳет-трикка эришиб, фаолиятидаги голларини 770тага етказди ва Пеленинг (767) рекордини расман янгилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар