Куманга Ҳоланд эмас, «Интер» ҳужумчиси керак
Якшанба, 14 Март
11284

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман жамоасида «Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукакуни кўрмоқчи.

Журналист Франсеск Агильярнинг ёзишича, нидерландиялик 57 ёшли мутахассис «кўк-анорранглилар» қизиқишида бўлиб турган «Боруссия» Д ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланддан кўра Лукакуни афзал кўрмоқда.

Лекин «Барса» раҳбарияти Куманнинг фикрига қўшилмаяпти. Каталония клубининг янги президенти Жоан Лапорта ёзда Ҳоландни сотиб олмоқчи. Шу билан бирга «Интер» ҳам бельгиялик форвард билан хайрлашмоқчи эмас. 

Маълумот учун, Куман ва Лукаку «Эвертон»да бирга ишлашган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар