Почеттино: «Навас дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири эканлигини исботлади»
Пайшанба, 11 Март
3457

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Барселона»га (1:1, биринчи ўйин – 4:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«180 дақиқадан сўнг 1/8 финалдан ўтганимиздан хурсандман. Бу – Париждаги икки ойлик фаолиятимдаги энг катта хурсандчилик. Сўнгги кунларда жуда кўп салбий ҳолатлар бўлди. Аммо жамоа кучини кўрсатди ва руҳий жиҳатдан ўзгарди.

Биринчи бўлимдан жаҳлимиз чиқди. Тўпни қайтариб олиш осон бўлмади. Қийинчиликларга дуч келдик. 

Танаффусдан кейин ўйинимизга қўшдик, эътиборлироқ ва тажовузкорроқ бўлдик, тўп билан яхшироқ ишладик. Чоракфиналга чиқиш клуб учун жуда муҳим. 

Кейлор Навас ақл бовар қилмайдиган ўйин намойиш этди. У пенальтини қайтариб, катта ёрдам берди. У дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири эканлигини исботлади», – дея Почеттинонинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар