«Маракана» стадионини Пеле шарафига ўзгартиришади
Чоршанба, 10 Март
2217

Бразилиядаги машҳур «Маракана» стадиони номланиши тез орада ўзгартирилади, дея хабар бермоқда CNN.

Манбанинг ёзишича, Рио-де-Жанейро штати қонунчилик органлари овоз бериш йўли орқали аренанинг номланишини Бразилия миллий жамоаси ва «Сантос» клубининг афсонавий форварди Пеле номига ўзгартиришни маъқуллашди. Стадион «Эдсон Арантис ду Насименту – Қирол Пеле» номига ўзгаради.

Ўтган кузда 80 ёшли юбилейини нишонлаган Пеле футболчилик фаолияти давомида «Сантос» ва Бразилия миллий жамоаси сафида «Маракана»да жуда кўп ўйинларни ўтказган. 

Маълумот учун, Пеле Бразилия миллий жамоаси сафида уч карра жаҳон чемпиони саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар