Пеле: «Мбаппе менинг ворисим бўлиши мумкин»
Шанба, 06 Март
4257

Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Пеле «ПСЖ» форварди Килиан Мбаппенинг ўйинлари ҳақида фикр билдирди. 

«Мбаппе менинг ворисим бўлиши мумкин. Ҳазиллашмаяпман. Унинг тезликда ўйнаш қобилиятида кўп нарса кўряпман. У — жуда тез ўйлайдиган форвард. Тўп етиб келганида, у энг яхши ечимни топиш учун нима қилиш кераклигини, қаерга боришни ва қандай ўйнашни аллақачон билади. Булар — футболдаги муҳим хусусиятлар», — дея Пеленинг сўзларини келтиради Marca.

Маълумот учун, франциялик ҳужумчи бу мавсумда Лига 1'да 23та ўйин ўтказиб, 18та гол ва 6та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Шунингдек, у Чемпионлар Лигасида 6та баҳсда 5та тўп киритиб, 3та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар