«Ювентус» плеймейкер қидирмоқда. Икки номзод бор
Жума, 05 Март
8875

«Челси» яримҳимоячиси Жоржиньо А Серияга қайтиши мумкин.

Tuttosport'нинг ёзишича, «Ювентус» марказий яримҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида лондонликлар футболчиси, шунингдек, «Сассуоло» хавбеки Мануэль Локателлига эътибор қаратган. 

Турин клуби плеймейкер вазифасини бажарадиган футболчи қидирмоқда ва ёзда икки яримҳимоячидан бирини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.

Маълумот ўрнида, 29 ёшли Жоржиньо бу мавсумда АПЛда 18та баҳсда қатнашиб, 5 бор тўп киритди ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилди. 23 ёшли Локателли эса А Серияда 22та ўйинда 2та гол ва 1та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар