Нагельсманн: «Реал» мен билан боғланганди»
Жума, 05 Март
4951

«Лейпциг» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн 2019 йилда «Реал»дан таклиф тушгани ҳақида гапирди.

«Карьерам давомида ҳар бир қадамимни чуқур ўйлаб, кейин бир қарорга келаман. «Реал» 2019 йилда мен билан боғланган, фикр ва ғояларим билан қизиққанди. Шунга қарамай, Германияда қолиб тўғри қарорга келганман. «Реал» — Европанинг энг катта клубларидан бири. Бу жамоадан яна таклиф тушса, бу сафар жавоб бошқача бўлади. Аммо икки йил олдин мен бундай чақирувга тайёр эмасдим», - дейди Нагельсманн Sport.es билан суҳбатда.

Аввалроқ, «Тоттенҳэм» янги мавсум олдидан 33 ёшли немис мутахассисига таклиф билан чиқмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар