УЕФА «Ливерпуль» - «Лейпциг» нимчоракфинали қаерда ўтишини эълон қилди
Пайшанба, 04 Март
3097

УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйини доирасидаги «Ливерпуль» ва «Лейпциг» ўртасидаги ўйиннинг қайси стадионда ўтказилишини маълум қилди.

«Энфилд Роад» стадионида ўтиши керак бўлган жавоб баҳси Венгрия пойтахти Будапештдаги «Пушкаш Арена»да ўтказиладиган бўлди. Жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин ҳам Германияда эмас, айнан ушбу стадионда ўтган ва Юрген Клопп жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

Маълумот учун,  «Ливерпуль» - «Лейпциг» учрашуви 10 март, чоршанба куни ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар