O'zbek Ўзбекча
Вейналдум А Серия гранди билан оғзаки келишувга эришди
Чоршанба, 03 Март
6446

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Sport Mediaset’нинг ёзишича, «Интер» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Антонио Контенинг таклифига кўра Жорджиньо Вейналдум билан музокарага киришган. Миланликлар 30 ёшли яримҳимоячини эркин агент сифатида қўлга киритмоқчи. 

Қайд этилишича, Вейналдум шахсий шартнома масаласида «Интер» билан оғзаки келишувга эришган. Футболчининг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади.

Маълумот учун, нидерландиялик яримҳимоячи АПЛ жорий мавсумида 26 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар