Скоулз: «Тиаго Клоппнинг ўйин услубига тўғри келмайди. У кўпроқ «МЮ»га мос»
Сешанба, 02 Март
2539

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Пол Скоулз  «Ливерпуль» хавбеки Тиаго Алькантара ҳақида фикр билдирди. 

«Ливерпуль» 3 нафар марказий яримҳимоячи билан ўйнайди. Тиаго етарлича ҳаракатчан, шунинг учун унга фақат марказдаги рол мос келади. 3 яримҳимоячи ўйнаганида эса кенгроқ позияцияда ўйнаш керак. 

Тиагога ўйинчиларни бошқариб, фақат марказда бўлиш маъқул. Шунинг учун унга «Ливерпуль»нинг ўйин услуби мос келишига шубҳам бор. У Юрген Клопп тактикасига тўғри келадиган ўйинчига ўхшамайди. Мерсисайдликларнинг яримҳимоячи ва ҳужумчилари соатига 100 миль тезликда югуриши керак. Тиагода бундай энергия йўқ.

Менимча, Тиаго ҳимояланишда ҳам яхши ҳаракат қиладиган икки марказий яримҳимоячи билан ўйнайдиган «МЮ»га кўпроқ тўғри келади. Шунда у ўйинни бошқара олади», — дея Скоулзнинг сўзларини келтиради Goal.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар