O'zbek Ўзбекча
Лаутаро: «Барса» билан музокара ўтказгандим, аммо бу ўтмишда қолди. «Интер» билан янги шартнома имзолайман»
Шанба, 27 Феврал
1778

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Италия А Сериясидаги фаолиятини давом эттиришини маълум қилди.

«Чинданам «Барселона» билан музокара ўтказган эдим. Аммо бу Антонио Конте билан муносабатим яхши эмаслигини билдирмайди, мураббийимизга «Фақат «Интер» ҳақида ўйлаяпман, музокаралар ўйинимга таъсир қилмайди», деб айтгандим.

Аммо ҳаммаси ўтмишда қолди. «Интер» билан янги шартнома имзолайман. Бу ҳақда расман қачон эълон қилишларини билмайман. Шуниси аниқки келажагим - «Интер»да. Ўзимни яна узоқ йиллар Миланда тасаввур қилаяпман. Бу ерда ҳамма нарса мени қониқтиради», - дейди аргентиналик ҳужумчи La Gazzetta dello Sport билан суҳбатда.

Маълумот учун, 23 ёшли форвард А Серия жорий мавсумида 23 ўйинда 13та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар