Куман: «Ла Лигадаги сўнгги 13-14 ўйинни деярли мукаммал ўтказдик»
Пайшанба, 25 Феврал
1922

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган «Эльче»га (3:0) қарши қолдирилган баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Сўнгги икки ўйиндаги натижадан («ПСЖ» – 1:4 ва «Кадис»– 1:1) кейин ғалаба зарур эди. Иккинчи бўлимни яхши ўтказдик ва баҳс натижасини ҳал қилдик. Биринчи бўлимда яхшироқ ўйнашимиз керак эди. 

Таркибдаги ўзгаришлар жамоага тетиклик зарурлиги билан боғлиқ. Кўп ўйинлар футболчиларнинг чарчашига олиб келади, уларга куч етишмайди. Бахтимизга, иккинчи бўлимда тезкор гол урдик ва бу вазифамизни осонлаштирди. 

Биринчи бўлимда сусткашлик билан ҳаракат қилдик, иккита имконият яратдик. Мессининг норозилиги ҳам шундан эди. Бизга тўп билан ишлашда чиндан ҳам ҳаракат ва ритм етишмади. Лео сардор сифатида кўпроқ нарсани талаб қилиши одатий ҳол. У ўйин масаласини ҳал қилди ва жамоа учун катта аҳамиятга эга эканлигини исботлади.

Ғалаба ишонч учун жуда муҳим, чунки мавсум бошида жуда кўп очко йўқотдик. Айниқса, ўз уйимизда. Ғалаба қозонишда давом этмасак, барчаси тугайди. 

Сўнгги 13-14 ўйинда деярли мукаммал ҳаракат қилдик. Мавсум бошида муаммолар бўлганди», – дея Куманнинг сўзларини келтиради Маrca.

Маълумот ўрнида, «Барса» Ла Лигада 14та баҳсдан бери мағлубият нималигини билмаяпти ва турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар