«Бавария» яримҳимоячиси Томас Мюллер машғулотларга қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.
31 ёшли немис коронавирусдан тузалиб, индивидуал машқларни бошлади. У 11 февраль куни коронавирусга чалинганди.
Шунингдек, мюнхенликлар вингери Серж Гнабри жароҳатидан тикланиб, умумий гуруҳдаги машғулотларга қўшилди.