Жота жамоавий, ван Дейк якка тартибдаги машғулотларни бошлади
Чоршанба, 24 Феврал
2020

«Ливерпуль» клуби жамоа лазаретидаги аксарият футболчилар машғулотларга киришаётганини маълум қилди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, клуб яримҳимоячиси Диогу Жота жамоавий машғулотларга қайтган. Футболчи жароҳатидан тўлиқ тикланган ва спорт формасига киргач майдонга қайтиши мумкин бўлади.

Португалиялик футболчи ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида 9 декабрь куни «Мидтьюланд» (1:1) билан ўйинда тиззасидан жароҳат олиб, қарийб уч ойга сафдан чиққанди.

«Ливерпуль» мухлислари учун яна бир хушхабар – жамоа ҳимоячиси Виржил ван Дейк клуб қароргоҳида якка тартибда машғулотга киришди. Нидерландиялик ҳимоячи яқин орада якка тарзда машқ ўтказиши кутилмоқда. Унинг қачон сафга қайтиши ҳозирча номаълум. 

Эслатиб ўтамиз, ван Дейк АПЛ 5-тури доирасидаги «Эвертон» билан баҳсда (2:2) тиззасидан оғир жароҳат олиб сафдан чиққан эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар