Мане: «Ливерпуль» учун АПЛда ҳаммаси тугади. Энди ЕЧЛда ғолиб бўлишга интиламиз»
Чоршанба, 24 Феврал
4136

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Садио Мане клуб учун АПЛда имконият қолмагани, жамоа бор эътиборини Чемпионлар лигасига қаратиши ҳақида гапирди. 

«Мавсум бошида Чемпионлар лигаси, Премьер-лига ва кубокдаги ғолибликни кўзлагандик. Ҳозирга келиб айта оламанки, Премьер-лигада «Ливерпуль» учун ҳаммаси тугади, чунки пешқадам билан орадаги фарқ жуда катта. Биз ўзимизга ҳеч қачон таслим бўлмаслик ҳақида айтиб, амалда буни қилмаяпмиз. Эндиги мақсад – АПЛда тўртликдан жой олиш ва Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш. Бу осон бўлмаслигини яхши англаб турибмиз», – дейди Мане ESPN билан суҳбатда.

Маълумот учун, «Ливерпуль» АПЛ 25-туридан кейин 40 очко билан 6-ўринда бормоқда. Пешқадам «Манчестер Сити» билан фарқ 19 очкони ташкил этмоқда. ЕЧЛда эса Клопп шогирдлари 1/8 финалда «Лейпциг»ни сафарда 2:0 ҳисобида мағлуб этишди, жавоб ўйини 10 март куни ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар