Мане: «Фирмино мен ёки Салоҳдан кўра кўпроқ эътирофга лойиқ. Усиз бунчалик кўп гол уролмасдик»
Сешанба, 23 Феврал
3553

«Ливерпуль» вингери Садио Мане жамоа муваффақиятларида ҳужумдаги шериги Роберто Фирминонинг ҳиссаси катта эканлигини айтди. 

«У мен ёки Салоҳдан кўра кўпроқ эътирофга лойиқдир. Бу аниқ. Аммо ҳар доим урилган голларга қарашади. Бу — футболнинг бир қисми. 

Ростини айтсам, Бобби бўлмаганида, мен ва Салоҳ бунча кўп гол уролмасдик. У биз учун вазиятни осонлаштиради. Бразилия ҳам Фирминодек ўйинчиси борлигидан бахтли. Унга доим: «Сен фуқаролигингни ўзгартириб, мен билан Сенегал миллий жамоасида ўйнашинг керак», деб айтаман. 

Уни яхши кўраман. У — севимли жамоадошим», — дейди Мане ESPN нашрига.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар