Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Бунёдкор» жамоаси Про лига баҳсларига ҳозирлик кўраётган «Янгиер» жамоасига қарши саф тортди.
Ўртоқлик учрашувида Марат Мифтахуддинов бошчилигидаги Тошкент клуби Про лига дебютанти саналмиш Элдор Сакаев бошқарувидаги янгиерликларга ютқазиб қўйди.
«Янгиер» ҳужумчиси Санжар Баратовнинг ягона голи «Бунёдкор»ни мағлубиятга учратиш учун етарли бўлди.
Ўртоқлик учрашуви. 23 февраль
«Бунёдкор» - «Янгиер» - 0:1
Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони.
Гол: Санжар Баратов.
«Бунёдкор»: Зафар Сафоев, Улуғбек Абдуллаев, Хуршид Убайдуллаев, Давронжон Эргашев, Суннатилла Абдуллажонов, Одилжон Абдураҳмонов, Санжар Рашидов, Суҳроб Иззатов, Хуршид Ғиёсов, Фаррух Икромов, Иброҳим Томива.
Захирадан майдонга тушганлар: Сарвар Каримов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Шаҳбоз Эркинов, Миржаҳон Мираҳмадов, Валерий Акопов, Ҳасан Йўлдошев, Иброҳим Ибрагимов.