«Аталанта» - «Реал» ва «Боруссия» М - «Манчестер Сити» ўйинига ҳакамлар тайинланди
Душанба, 22 Феврал
3012

УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки ўйинлари доирасидан ўрин олган учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар номини эълон қилди.

Унга кўра, 24 февраль чоршанба кунги «Аталанта» — «Реал» ўйинини Тобиас Штилер бошчилигидаги германиялик ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди.

«Боруссия» (Мёнхенгладбах) — «Манчестер Сити» баҳсида эса Артур Диаш бош ҳакамлигидаги португалиялик реферилар ишлайди. 

Маълумот учун, «Аталанта» - «Реал» ўйини Бергамодаги «Атлети Адзурри» стадионида, «Боруссия»нинг «Манчестер Сити»га қарши баҳси эса Венгрия пойтахти Будапештдаги «Пушкаш Арена» ўйингоҳида ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар