O'zbek Ўзбекча
Роналдиньонинг онаси коронавирусдан вафот этди
Якшанба, 21 Феврал
3882

Бразилиялик афсонавий футболчи Роналдиньонинг онаси коронавирус инфекциясидан вафот этди, дея хабар бермоқда Diario Ole.

40 ёшли собиқ футболчи 2020 йилнинг декабь ойида онаси Мигелина Элои Дос Сантос коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар берганди. Мигелина Элои сўнгги бир ой давомида Бразилияда шифохонанинг жонлантириш бўлимида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2002 йилги жаҳон чемпиони саналмиш Роналдиньо 2018 йилнинг 16 январь куни Бразилиянинг «Флуминенсе» клуби сафида футболчилик фаолиятини якунлаганди. «ПСЖ», «Барселона», «Милан» клублари шарафини ҳимоя қилган Роналдиньо 2005 йилда «Олтин тўп» соҳибига айланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар