Клопп Тиаго ҳақидаги салбий фикрларга муносабат билдирди
Шанба, 20 Феврал
4731

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жамоа яримҳимоячиси Тиаго Алькантара ҳақида фикр билдирди. 

«Тиаго бизга мавсумда давомида қўшилди, кейин коронавирус билан касалланди, сўнг жароҳат олди ва ҳамон янги жамоага мослашиш жараёнида. Аксига олиб, унинг мослашиши яхши формада бўлмаган пайтимизга тўғри келди. 

Марказий ҳимоячиларнинг доимий жароҳати ва бошқа кўплаб ўзгаришлар туфайли деярли ҳар 3 кунда жамоани тиклашимиз керак эди. Шунга қарамай, Тиаго ажойиб ўйинлар ўтказди. У жамоада жуда ҳурматга сазовор.

Тушунишимча, жамоатчилик фикри қуйидагича: «О, Тиаго асосий таркибга қайтди ва «Ливерпуль» шундан сўнг ғалаба қозонишни тўхтатди». Аммо бу фикрлар хато. Ҳар кимга мослашиш учун вақт керак. «Бавария» бошқа услубда, бошқа лигада ўйнайди ва Бундеслигадан фарқли равишда АПЛда ҳукмронлик қилишга қодир жамоалар кўп. 

Албатта, Тиаго бундан яхшироқ ўйнай олади. Аммо ростини айтсам, «Ливерпуль»да яхшиланиш керак бўлган жиҳатлар кўп. Бунга шубҳа йўқ», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар