Игорь Сергеев — «Актобе» футболчиси
Пайшанба, 18 Феврал
3438

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев «Актобе» билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон клуби матбуот хизмати хабар қилди. 

«Актобе» ўтган мавсумни Қозоғистон биринчи дивизионида ўтказиб, 1-ўринни эгаллаган ва Премьер-лига йўлланмасини қўлга киритганди.

27 ёшли форвард ўтган мавсумда «Пахтакор» сафида ҳаракат қилиб, Суперлигада 24та баҳсда 16та тўп киритганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар