Почеттино: «Ҳеч қандай идеаллик йўқ. Олдинда жавоб ўйини бор»
Чоршанба, 17 Феврал
4549

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Барселона»га (4:1) қарши  баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ҳар бир ўйинда ҳимоя ва ҳужум ўртасида мувозанатни топишга ҳаракат қиламиз, аммо яхшироқ бўлиш учун ишлашда давом этишимиз керак. «ПСЖ»дан атиги 40 кундан бери ишлаяпман ва ҳали ўз имзомизни топмадик. 

Ҳеч қандай идеаллик йўқ. Ўйин ва натижадан мамнунман, лекин ўзимизни бўш қўймаслигимиз керак. Якшанба куни «Монако»га қарши топ-ўйин кутмоқда ва биз аллақачон ўша баҳс ҳақида ўйлаяпмиз. 

Верратти ўйинни жуда яхши ўқийди. У қаттиқ ишлайди ва ҳужумда аниқлик ҳаракат қилади. У — ажойиб ўйинчи. 

Олдинда жавоб ўйини — 90 дақиқа бор. «Барса»да ажойиб футболчилар бор», — дея Почеттинонинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар