Нагельсманн: «Ливерпуль» билан рақобатлашишга қодир эканлигимизни кўрсатдик»
Чоршанба, 17 Феврал
2737

«Лейпциг» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Ливерпуль»га (0:2) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Ўйлашимча, биринчи бўлим тенг ўтди. «Ливерпуль» тўпга кўпроқ эгалик қилди. Биз дарвоза устунини нишонга олдик. 

Танаффусдан кейин анча яхши кўриндик. Жуда кўп имкониятлар яратдик. Аммо кечириб бўлмайдиган иккита даҳшатли хатога йўл қўйдик. Буларнинг барчаси — футболнинг бир қисми. Умуман олганда, яхши кўринишга эга эдик.  

Энг камида икки гол уришимиз кераклиги аниқ. Аммо жавоб баҳси 0:0 билан бошланади ва бугун биз «Ливерпуль» билан рақобатлашишга қодир эканлигимизни намойиш этдик. Жавоб ўйинида ҳам буни кўрсатишимиз ва хатоларга йўл қўймаслигимиз керак», — деч Нагельсманнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар