«Бухоро» ўртоқлик ўйинида Про лига дебютанти билан дуранг ўйнади
Чоршанба, 17 Феврал
2513

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Бухоро» ва «Янгиер» клублари ўзаро назорат учрашувида майдонга тушишди.

Учрашувда Даврон Файзиев сингари янгиерликлар бош мураббийи Элдор Сакаев ҳам бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди.

Ўйинда бухороликлардан ҳисобни Холматов очган бўлса, янгиерликлардан Йўлдошев жавоб голини йўллади – 1:1.

Ўртоқлик учрашуви. 17 февраль
«Бухоро» - «Янгиер» - 1:1
Голлар
: Шохруҳ Холматов 61 – Нодир Йўлдошев 81.
«Бухоро»: Шохжаҳон Насимов, Марко Милич, Шохруҳ Холматов, Қаҳрамон Баҳодиров, Миржалол Жумаев, Бобур Қосимов, Нуржаҳон Музаффаров, Рустам Абдуҳамидов, Шавкат Саломов, Файзулла Жуманқўзиев, Амиржон Сафаров.
Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Қобулжонов, Ҳакимхон Аъламхонов, Санъат Шихов, Сардор Иззатов, Раҳимжон Обидов, Суҳроб Неъматов, Азамат Исроилов, Даврон Исоқов, Незер Тавиа.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар