Моуриньо – IFFHS талқини бўйича ХХI асрнинг энг яхши мураббийи
Сешанба, 16 Феврал
2837

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) ХХI асрнинг энг яхши мураббийларини эълон қилди.

Энг яхши мураббий деб Жозе Моуриньо эътироф этилди. Португалиялик мутахассис ўтган 20 йилда ФИФА томонидан 4 бор (2004, 2005, 2010, 2012) дунёнинг энг яхши мураббийи деб топилган. 

Иккинчи ўринни Германия миллий жамоаси устози Йоахим Лёв, учинчи поғонани Алекс Фергюсон ва Хосеп Гвардиола эгаллади.

Кейинги ўринлардан Арсен Венгер, Карло Анчелотти, Висенте дель Боске, Диего Симеоне, Дидье Дешам, Марсело Бьелса, Фабио Капелло ва Гус Ҳиддинк ўрин олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар