O'zbek Ўзбекча
Месси Хавининг рекордини такрорлади
Якшанба, 14 Феврал
4558

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лиганинг 23-туридан ўрин олган «Алавес»га (5:1) қарши баҳсда майдонга тушди ва дубль қайд этди.

Gracenote'нинг маълумотига кўра, аргентиналик футболчи «кўк-анорранглилар» сафида Испания чемпионатидаги 505-ўйинини ўтказди ва ушбу кўрсаткич бўйича клуб тарихидаги етакчи Хавига етиб олди.

«Барселона»да Ла Лигада энг кўп ўйин ўтказган футболчилар:

1-2. Лионель Месси – 505;

1-2. Хави – 505;

3. Андрес Иньеста – 442;

4. Сержи Бускетс – 399;

5. Карлес Пуйоль – 392.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар