Ўзбекистон ёшлар жамоаси ўртоқлик ўйинида «Андижон»ни мағлуб этди
Шанба, 13 Феврал
1919

Ўзбекистон U22 ёшлар жамоаси айни кунларда Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.

Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган ёшларимиз бугун «Андижон» жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Дастлабки бўлим якунида «Динамо» яримҳимоячиси Шохруҳ Абдураҳмонов томонидан киритилган ягона гол Равшан Ҳайдаров шогирдларига ғалабани тақдим этди – 1:0.

Назорат учрашуви. 13 февраль
Ўзбекистон U-22 - «Андижон» - 1:0

Гол: Шохруҳ Абдураҳмонов
Ўзбекистон: Умиджон Эргашев, Абдуғани Камолов, Жасурбек Ёқубов, Марлен Чобанов, Абдулазиз Абдурашидов, Анвар Жўраев, Ҳумоюн Иминов, Даниел Насриддинов, Шохмалик Комилов, Асад Собиржонов, Шоҳрух Абдураҳмонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Машхур Мухаммаджонов, Азизхон Исаков, Иброҳим Йўлдашев, Жасур Жумаев, Шаҳзод Азмиддинов, Нодирбек Куйбоқов, Сухроб Иззатов, Камрон Саидазимов, Бобур Аскаров, Жасур Жалолиддинов, Бек Абдуллаев, Маҳмуд Қудратуллаев.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар