Мессининг Пеле рекордини янгилашда кийган бутсалари аукционда сотилади 
Шанба, 13 Феврал
4030

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси бразилиялик футбол қироли Пеленинг рекордини янгилашда кийган бутсаларини  Каталония музейига совға қилди. 

RAC1'инг хабар қилишича, бутсалар 1 ой давомида музейда намойиш этилади, сўнг кимошди савдосида сотилади. Даромад саратон касаллигига чалинган болаларни даволайдиган касалхонага берилади. 

Эслатиб ўтамиз, Месси декабрь ойида «Вальядолид» дарвозасига «Барселона»даги 644-тўпини киритган ва Пеленинг бир жамоада урилган голлар сони бўйича рекордини («Сантос»да, 643 гол) янгилаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар