«Бавария» клуби форварди Томас Мюллернинг коронавирусга топширган тести мусбат натижа берди, дея ёзмоқда Goal.
Германиялик футболчи ўзини яккалаш тартибига ўтказилгани сабабли у клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финали доирасидаги «Тигрес»га қарши учрашувни ўтказиб юборади.
Аввалроқ, жамоанинг яна икки футболчиси Хави Мартинес ва Леон Горецкада ҳам Covid-19 аниқлангани ва бу ўйинчилар ҳам финалда майдонга туша олмаслиги хабар қилинганди.
Маълумот учун, «Бавария» ва Мексиканинг «Тигрес» клуби ўртасидаги ҳал қилувчи баҳс бугун, 11 февраль куни Қатарда ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:00га белгиланган.