Пирло: «Аллегри билан таққослашаётганидан хурсандман. Финалга чиқишни хоҳлагандим»
Чоршанба, 10 Феврал
2532

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло Италия Кубоги яримфиналидан ўрин олган «Интер»га (0:0, биринчи ўйин – 2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аллегри билан таққослашаётганидан хурсандман. Агар у эришган совринларни қўлга киритсам, ёмон бўлмасди. 

Футболчиликда ҳаммаси осонроқ эди. Мураббий бўлганингизда 30 кишини ўйлашингиз керак. 

Кубок финалига чиқишни хоҳлагандим. Бу режамизда бор эди. Энди Чемпионлар Лигаси 1/8 финали ҳақида ўйлашимиз керак. 

Ўйиндан қониқдим. «Интер» дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар ярата олмади, Ҳанданович эса энг яхши футболчи бўлди. Бу хурсанд қилади, аммо ҳали ҳеч нарсага эришмадик. Мақсадларимиз кўп. Бор эътиборимизни кейинги баҳсга қаратамиз», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради журналист Жанлука Ди Марцио.

Маълумот ўрнида, «Юве» финалда «Аталанта» – «Наполи»  жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар