O'zbek Ўзбекча
Варан ёзда «Реал»ни тарк этиши мумкин. Ҳимоячига икки клуб қизиқиш билдирмоқда
Сешанба, 09 Феврал
8186

«Реал» ҳимоячиси Рафаэль Варан мавсум якунида Мадрид клубини тарк этиши мумкин.

Marca’нинг ёзишича, 27 ёшли ҳимоячи ёзги трансфер ойнасигача Мадрид клуби билан шартномасини узайтириш борасида келишувга эриша олмаса, «Реал» Варанни трансферга қўяди. Рафаэлнинг амалдаги келишуви 2022 йилгача имзоланган. 

Франциялик футболчининг трансфер суммаси 70 миллион еврони ташкил этади. Ҳимоячига «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» клубнинг яна бир ҳимоячиси Серхио Рамос билан ҳам ёзда якунига етадиган шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олганича йўқ. 

Маълумот учун, Варан жорий мавсум Ла Лигада 20 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар