«ПСЖ» яримҳимоячиси «Барса»га қарши ўйинни ўтказиб юборади
Сешанба, 09 Феврал
4795

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа яримҳимоячиси Анхель Ди Мария Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юборишини тасдиқлади.

«Ҳа, Ди Мария ўнг оёқ сон мушакларидан жароҳат олган. Бир ҳафтадан кейин унинг ҳолатига баҳо беришимиз мумкин бўлади. Шунга қарамай унинг «Барселона»га қарши ўйинда майдонга туша олмаслиги аниқ», - дея Почеттинонинг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

Ди Мария Франция чемпионати жорий мавсумида 19 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 8та ассистга муаллифлик қилган. 

Маълумот учун, «Барселона» — «Пари Сен-Жермен» ўртасидаги дастлабки ўйин 16 февраль, жавоб баҳси эса 10 март куни ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар