Флик: «Мухлислар қаршисида ўйнаш ажойиб бўлди. Финалда жиддий рақиб кутиб турибди»
Сешанба, 09 Феврал
3423

«Бавария» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати яримфиналидан ўрин олган «Ал Аҳли»га (2:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аввалроқ биринчи яримфинални томоша қилдим. Бизни жиддий рақиб кутиб турибди. Эътиборли бўлишимиз керак. Горетцка ва Мартинес биз билан эмас (коронавирусга чалинган). Иккала футболчи ҳам келишни хоҳлашганди. Уларнинг Мюнхенда машғулот ўтказишлари муҳим. 

Яна мухлислар қаршисида ўйнаш ажойиб бўлди. Бундай муҳитда ўйинчиларга кўрсатмаларимни етказиш учун овозимни кўтаришим керак эди», – дея Фликнинг сўзларини келтиради клубнинг «твиттер»даги расмий саҳифаси.

Маълумот ўрнида, «Бавария» 11 февраль куни финалда Мексиканинг «Тигрес» клубига қарши баҳс юритади. КОНКАКАФ жамоаси яримфиналда кутилмаганда Либертадорес Кубоги ғолиби, Бразилиянинг «Палмейрас» (1:0) жамоасини мағлуб этганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар