Бундеслига. Команнинг голи «Бавария»га Берлинда 3 очко келтирди
Шанба, 06 Феврал
1701

Германия чемпионатининг 20-турида «Бавария» Берлинда «Ҳерта»ни минимал ҳисобда мағлуб этди. Кингсли Команнинг голи мюнхенликларга қаторасига 5-ғалабани келтирди. Эътиборлиси, Роберт Левандовски пенальтидан фойдалана олмади ва унинг сафар баҳсларидаги голли серияси барҳам топди. 

«Бавария» очколарини 48тага етказиб, пешқадамликни мустаҳкамлади, 2-ўриндаги «Лейпциг» 10 очкога ортда қолмоқда. «Ҳерта» 17 очко билан 15-поғонани эгаллаб турибди. 

Бундеслига, 20-тур

Ҳерта — Бавария 0:1
5 февраль, «Олимпиаштадион»
Гол: Коман (21). 
Амалга оширилмаган пенальти: Левандовски (12).
Ҳерта – Ярстейн, Пекарик, Штарк, Торунарига (Альдерете, 46), Миттельштедт, Дарида (Гендузи, 56), Тузар, Аскасибар (Хедира, 81), Лукебакио (Лекки, 81), Пионтек (Радонич, 63), Матеус Кунья. 
Бавария – Нойер, Павар, Алаба, Зюле, Люка Эрнандес, Киммих, Сане (Дуглас Коста, 73), Мюллер, Левандовски, Гнабри (Толиссо, 73), Коман (Шупо-Мотинг, 86).

Ўхшаш янгиликлар