Жанубий Американинг сўнгги ўн йилликдаги энг яхши футболчилари аниқланди
Чоршанба, 03 Феврал
6932

Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси (IFFHS) Жанубий Американинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши уч футболчисини аниқлади.

Рейтингдан КОНМЕБОЛга аъзо мамлакатларнинг 2011-2020 йиллар орасидаги энг яхши футболчилари киритилган. Улар орасидан қитъанинг сўнгги декадасидаги энг яхши футболчиси деб «Барселона» ҳамда Аргентина миллий жамоаси форварди Лионель Месси топилган.

Рейтингнинг 2-поғонасидан «ПСЖ» ва Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар, 3-поғонадан ҳозирда «Сан-Паулу»да тўп сураётган бразилиялик Дани Алвес жой олган. 

Маълумот учун, IFFHS Европанинг сўнгги декададаги энг яхши футболчиси дея Криштиану Роналдуни эълон қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар